Барчамиз техника асрида яшаяпмиз. Замонавий технологиялар ва сунъий интелект кириб бормаётган соҳа ёки тармоқ қолмаяпти ҳисоб. Ҳамма замон билан ҳамнафаслик тарафдори. Эътиборлиси, инсон тафаккури тараққиёти билан яратилаётган кашфиётларнинг чеки-чегараси беҳисоб. Айни шу жараёнда эса инсон онгининг  ривожи омили сифатида китобларнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Зеро, китоб иродани тоблайди, бошқарув маҳоратини оширади. Бугунги тезкор ва замонавий шароитда интеллектуал салоҳияти юксак кадрларни тайёрлашда қудратли восита саналади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 24-26 сентябрь кунлари “Банк ва маърифат:билимли жамият билан қудратли иқтисодиёт сари” шиори остида халқаро форум ўтказилди. 

Форум Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Миллий кутубхона, Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдо уюшмалари ассоциацияси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда тижорат банклари ҳамкорлигида ташкил этилди. Уч кун давом этадиган форумда республика банклари, нашриётлар, ижодкорлар, жамоатчилик фаоллари ва китобхонлар қатнашди.

Форумдан кўзланган мақсад аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш, китобхонликни кенгайтириш, маҳалла даражасида билим манбаларини яқинлаштириш ва иқтисодий қарорлар қабул қилинишида аҳолининг қатнашувини кучайтиришдан иборат. Шу ўринда қисқа шарҳ бериб ўтсак. Масалан, ўтган йили машҳур “CEO World” журнали ҳамда “World Population Review” социологик маркази томонидан ўтказилган тадқиқот натижасига кўра, аҳолининг китобхонлик даражаси бўйича АҚШ биринчи ўринни эгаллади. Қўшма штатларда ўрта ҳисобда бир йилда бир киши 17 та китоб ўқиркан. Шунингдек, рўйхатда Ҳиндистон иккинчи йилига – 16 та китоб, Буюк Британия учинчи йилига – 15 та китоб ўқигани билан ўрин эгаллаган. Франция, Италия, Канада, Россия, Австралия, Испания, Нидерландия давлатлари мос равишда кучли ўнталикдан жой олган. 

Форум жараёнида ташкилотчилар ёшларимиз орасида оммавий китобхонликни кенг тарғиб қилишда банклар ва уларнинг молиявий кўмагидан фойдаланиш борасида таклифларини билдирди. Давлат, хусусий нашриётлар томонидан тақдимотлар ўтказилиб, тарафлар ўртасида қизғин муҳокамалар олиб борилди. 

Уч кун давом этган тадбирнинг сўнгги босқичини мазкур форум ташкилотчиси бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Темур Ишметов очиб берди. У ўз маърузасида барча тижорат банкларини маърифат форумида фаол бўлиб, ўзаро манфаатли битимлар ҳамда келишувлар тузишга чорлади. 

“Ўзмиллийбанк” АЖ ҳам 20 дан ортиқ нашриётлар билан ўзаро муҳокамалар олиб бориб, уларнинг таклифларини ўрганди. Тадбирнинг якунловчи кунида “Ўзмиллийбанк” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Б.Жалилов “Академнашр” нашриёти билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунда республика миқёсида 17 та тижорат банклари томонидан 116 та маҳалла кутубхоналари ташкил этилиб, уларда 100 дан ортиқ хотин-қизларнинг иш билан бандлиги таъминланган. Бу рақамларда, шубҳасиз, Миллийбанкнинг ҳам муносиб улуши бор. 

Хулоса қилиб айтганда, “Ўзмиллийбанк”АЖ нафақат мамлакатимизда, қолаверса, ташкилотимиз ходимларининг ҳам тафаккури кенг, салоҳияти юқори бўлиши йўлида ташаббусни аямайди ва бу жараёнда фаол иштирок этади. 

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот маркази

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ маърифат форумида фаол қатнашди