ЎзЛиДеП ва Лаос халқ-инқилобий партияси ҳамкорлиги муҳокама қилинди
Аввал хабар берилганидек, Жанубий Корея Республикасининг Сеул шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё сиёсий партиялари халқаро конференциясининг (ICAPP) 13-Бош Ассамблеясида мамлакатимиздаги сиёсий партиялар вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
Мазкур Ассамблея доирасида ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов Лаос халқ-инқилобий партияси Марказий Қўмитасининг Ташқи алоқалар қўмитаси раиси ўринбосари, ICAPP Доимий қўмитаси аъзоси Валасай Ленгсават билан учрашди.
Учрашувда икки партия ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, партиялараро мулоқотни ривожлантириш ва ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, партиялар фаолияти, депутатлар, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар халқаро майдонларда мунтазам мулоқот олиб бориш, ўзаро манфаатли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, илғор тажрибаларни ўрганиш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.
М.Комилова,
ЎзА