Ўзбекистонда табиий газ қазиб чиқариш жараёнлари ҳамма даврда ҳам мураккаб бўлган ва асосан чўл ҳудудида олиб бориладиган ишлар кўпгина қийинчиликлар туғдирган. Баҳор фаслида ёғингарчиликлар, ёз фаслида эса ҳаво ҳароратининг иссиқ, қишда совуқ бўлишига қарамай ишчи-ходимлар узлуксиз меҳнат қилишади.

Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ишчи-ходимлари томонидан 2021 йилда республиканинг барча ҳудудларида, шу жумладан, мамлакатимизнинг олис ҳудуди ҳисобланган Устюрт регионида ҳам геология-қидирув ишларини самарали амалга ошириш давом эттирилмоқда.  

Табиий газ қазиб чиқариш мақсадида, Махсус дастур ишлаб чиқилган бўлиб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси томонидан ушбу дастурга мувофиқ, 2021 йилда Устюрт регионида 2 та янги майдонда (Атау, Жагис) излов бурғилаш ишларини бошлаш, 48,0 минг погон метр ҳажмда излов-қидирув бурғилаш ишларини амалга ошириш, 14 та қудуқни қурилиш билан тугатиш, табиий газ захиралари 10,0 млрд куб метрга, суюқ углеводород заҳиралари 300,0 минг тоннага ўстириш вазифаси белгилаб берилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ишчи-ходимлари томонидан Устюрт регионида ҳозирги кунда жами 20 дан ортиқ конда табиий газ қазиб чиқариш ва геология-қидирув ишлари олиб борилаётган бўлиб, ҳаво ҳароратининг юқори бўлишига қарамай, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш борасида мақтовга арзигулик натижаларга эришилмоқда.

Ҳозирда 8 та кон 182 та қудуқда ишлаб чиқариш жараёнлари давом эттирилмоқда ва яна 12 та конда геология-қидирув ишлари олиб борилмоқда.

2021 йилда 3,5 миллиард куб метр табиий газ ва 55,6 минг тонна газ конденсати қазиб чиқариш режалаштирилган бўлиб, бу кўрсаткичларни бажариш учун янги 38 та қудуқни бурғилаш, 70 та қудуқда капитал таъмирлаш ва 8 та технологик объектларни қуриш ва модернизация қилиш ишлари мўлжалланган.

Январь-июль ойларида геология-қидирув ишлари бўйича 1 та янги майдонда излов бурғилаш ишлари бошланди (Атау-1), 12 та излов-қидирув қудуқларида 22,0 минг погон метр ҳажмда бурғилаш ишлари амалга оширилди. 3 та қудуқни қурилиш билан тугатилди, (Қуйи Шарқий Бердақ-1, Қуйи Сургил-5, Ғарбий Қуйи Сургил-1) ва табиий газ захиралари 3,7 млрд. куб метрга, газ конденсати заҳиралари 492,0 минг тоннага ўсди.  

Табиий газ қазиб чиқариш 2,0 млрд куб метрни (режа бажарилиши 105,9 фоиз), ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 113,2 фоиз ташкил этди, газ конденсати қазиб чиқариш кўрсаткичлари 32,6 минг тонна (101,6 фоиз), ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 102,4 фоиз ташкил этди.

Юқоридаги ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажариш мақсадида янги 24 та қудуқда бурғилаш ишлари олиб борилиб, ишлаб чиқаришга қўшилди, 21 та қудуқларда капитал таъмирлаш, интенсификация ва перфорация қилиш ишлари бажарилди ва 3 та технологик объектларни қуриб ишлатишга туширилди.

Шу билан бирга,  Устюрт регионидаги юқори самара бераётган “Қуйи Сургил” кони бўйича барча геологик маълумотларни чуқур таҳлил қилиниб, ушбу майдоннинг илгари маълум бўлмаган янги истиқболлари аниқланди.

“Қуйи Сургил” конининг қўшимча имкониятларини баҳолаш мақсадида 5-, 14, 20- сонли қудуқлар 4300 метр чуқурликгача бурғиланиб, илгари қазиб чиқаришга жалб қилинмаган янги маҳсулдор қатламларни синаш ишлари натижасида ҳар бир қудуқдан кунлик ўртача 1 млн. куб метр табиий газ ва 10 тоннада газ конденсати қазиб олишга эришилди.

Ҳозирда Устюрт регионидаги табиий газ захираларини ўстириш ва газ қазиб чиқариш бўйича қўйилган режа-топшириқларни бажариш мақсадида “Қуйи Сургил” конида 2 та янги қудуқни бурғилаш ва мавжуд 2 та қудуқларнинг тубини чуқурлаштириш ҳамда “Ғарбий Қуйи Сургил” конида 2-сонли излов қудуғини бурғилаш ишлари бошланган.

Регионда қазилаётган ҳар бир янги қудуқ табиий газ қазиб чиқаришни таъминлаш борасида алоҳида аҳамиятга эга, улардаги бурғилаш ишларининг ҳар бир жараёнларини олдиндан пухта тайёргарлик кўрган ҳолда, мукаммал бажариш ва бу ишларга барча зарур ресурсларни жалб этилган. Бурғилаш ишлари тугатилганидан сўнг, қудуқлардаги ҳар бир маҳсулдор қатламларни синаш ишларини алоҳида дастур асосида юқори малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда амалга ошириш йўлга қўйилган.

Жорий йилда 39,8 км. узунликдаги газ қувури қуриб ишга туширилди, шундан 31,4 км. дастур доирасида, 8,4 км. “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидандир. Жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигида бошқармада турли диаметрли, узунлиги 62,7 км газ қувурлари қурилиши белгиланган. Жумладан,

“Шимолий Бердақ” конида газ қувурларини кенгайтириш ва паст босимли қудуқлардан қазиб олинган табиий газни комплекс тозалаш қурилмасига алоҳида қувур орқали узатиш тизимини яхшилаш мақсадида 7,2 км, “Шарқий Бердақ” газни тайёрлаш комплексидан товар газни “Ўзтрансгаз” магистраль газ қувурларига узатиш тизимида газ қувурларини ўтказувчанлик қувватини ошириш мақсадида диаметри 22,0 км узунликдаги газ қувур (Лупинг)ларини қуриш режалаштирилган.

“Шағирлик”, “Аралиқ” ва “Ғарбий Қуйи Сургил” каби истиқболли конларни ишга тушириш учун конлардан қазиб олинган табиий газни комплекс тайёрлаш қурилмаларига узатиш мақсадида диаметри Ø426мм бўлган 33,5 км узунликдаги газ қувурларини қуриш кўзда тутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

ЎзА.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекнефтгаз”: Табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида Устюрт регионидаги 24 та қудуқда бурғилаш ишлари олиб борилди ва ишга туширилди