Ўзбекистоннинг навбатдаги ташаббуслари экспертлар талқинида (видео)
Муносабат
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг навбатдаги саммити бўлиб ўтди.
Анжуманда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, анъанага мувофиқ, яна бир қатор долзарб таклифларни илгари сурди. Давлатимиз раҳбарининг ҳаётий ташаббуслари ҳар галгидек маҳаллий ва хорижий экспертлар томонидан қизғин муҳокама этилмоқда. Жумладан, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Баҳромжон Сотиболдиев айни мавзуда ЎзА учун махсус қисқача шарҳ берди.