Мамлакатимизнинг Европа қитъасининг орол-давлати – Кипрдаги биринчи элчиси этиб тайинланган Абат Файзуллаев Президент Никос Христодулидисга ишонч ёрлиғини топширди.
Тантанали маросимда Кипр етакчиси янги элчиларни самимий қутлаб, уларга масъулиятли вазифаларини бажаришда муваффақият тилади. Ўзбекистон билан муносабатлар истиқболига ҳам тўхталди.
– Ўзбекистон билан икки томонлама, шунингдек Европа Иттифоқи доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз, – деди Президент.
Эслатиб ўтамиз, Кипр билан дипломатик муносабат 1997 йил 30 майда ўрнатилган.
М.Пирматова, ЎзА