АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида шинкиокушинкай каратэ бўйича ўтказилган “5 th American FullContact Karate” халқаро турнирида ўзбекистонлик ҳакам мусобақаларни бошқариб боришда иштирок этди.

АҚШ, Украина, Россия, Шри-Ланка каби шинкиокушинкай каратэ бўйича малакали мутахассислар иш олиб борган турнир якунида ҳамюртимиз NUR-HAS каратэ маркази мутахассиси, халқаро тоифадаги ҳакам, 5-ДАН қора белбоғи соҳиби Мутал Назаров турнирнинг энг яхши рефериси, номига мушарраф бўлди.

Мусобақалар жараёнида ўзбекистонлик шинкиокушинкай каратэ мутахассиси М. Назаров мазкур турнирда иштирок этган хорижий давлат вакиллари билан  ҳамкорликда машғулот ва мусобақалар ташкил этиш масаласида фикрлашди.

Ўзбекистон ва АҚШ шинкиокушинкай каратэчилари ўртасида жорий йилнинг ноябрь ойида халқаро семинар ўтказиш борасида келишувга эришилди.

Т. Рўзиев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик шинкиокушинкай каратэ мутахассиси АҚШ турнирида эътироф этилди