Ўзбекистонда хусусий корхоналар сони 48 мингдан ошди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 март ҳолатига республикада 48 256 та хусусий корхона фаолият юритмоқда.
Ҳудудлар бўйича хусусий корхоналар сони:
Тошкент шаҳри – 6 739 та;
Қашқадарё – 5 931 та;
Фарғона – 5 181 та;
Сурхондарё – 4 443 та;
Самарқанд – 4 068 та;
Хоразм – 3 859 та;
Наманган – 3 001 та;
Навоий – 3 273 та;
Тошкент вилояти – 3 205 та;
Бухоро – 2 204 та;
Жиззах – 1 978 та;
Андижон – 1 793 та;
Қорақалпоғистон Р. – 1 700 та;
Сирдарё – 881 та.
Эслатиб ўтамиз, яқинда давлатимиз раҳбари кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашувида 2025 йилда кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги улушини 55 фоизга кўтариш мақсад қилинганини маълум қилди. Шунингдек, бу йил кичик ва ўрта бизнесга 120 триллион сўм ресурс берилишини таъкидлади.
ЎзА