Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар “Рақамли Ўзбекистон – 2030” Стратегияси билан белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги масалани муҳокама қилди.

Ушбу масала юзасидан депутатларнинг саволларига ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Шерматов жавоб берди.   

— Ахборот технологиялари тобора ҳаётимиздан муҳим ўрин эгаллаб бормоқда, — деди вазир Ш.Шерматов. — “Рақамли Ўзбекистон – 2030” Стратегияси асосида республика бўйлаб IT-Паркнинг 7 та филиали ишга туширилди, 3 та вақтинчалик филиали ташкил қилинган. 2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Навоий вилоятларида ҳам маҳаллий бюджет ҳисобидан ташкил этилиши белгиланган. Ҳозирги кунга келиб IT-Парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 1 минг 36 тага етказилди.  

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 23 августдаги тегишли қарорига мувофиқ, 15 та масофавий хизматларни кўрсатиш марказлари ташкил этилиб, уларда 500 нафардан ёшлар иш билан таъминланди. Республика бўйлаб ахборот технологиялари йўналишлари мавжуд 35 та олий таълим муассасасида стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказлари ташкил этилди.  

“Ҳукумат соати”да депутатлар барча аҳоли яшаш пунктлари ва ижтимоий объектларни оптик толали алоқа ҳамда юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан қамраб олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан саволлар берди.  

— Халқаро ва шаҳарлараро телекоммуникация тармоғини ривожлантириш мақсадида халқаро Интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик қобилияти 2,6 баробар оширилиб, 3 200 Гбит/с.га етказилган, — дея жавоб берди Шерзод Шерматов. — Магистрал телекоммуникация тармоқлари ўтказувчанлик қобилияти вилоятлараро даражада 600 Гбит/с.га, туманлараро даражада эса 60 Гбит/с.га етказилган. Бу билан республикада интернет тезлигини оширишга, оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тарифнинг 2021 йил бошига нисбатан 25 фоизга арзонлаштиришга эришилди. 

Шунингдек, 2021-2022 йилларда қўшимча 102 минг км. оптик-толали алоқа линияларини қуриш орқали уларнинг умумий узунлиги 170 минг км.га етказилди. Сўнгги икки йилда қўшимча 1,7 миллион кенг полосали портлар ўрнатилиши натижасида жами 4,4 миллионта уй хўжаликлари, тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа объектларининг кенг полосали Интернетга уланиш имконияти яратилди. Бугун энг чекка ҳудуддаги аҳоли вакиллари ҳам ўз хонадонларига Wi-Fi тармоғини улаш бўйича мурожаат қилишмоқда.  

Бугун юртимизда интернет хизматидан фойдаланувчилар сони 31 миллиондан ортди. Шундан мобил интернет фойдаланувчилари сони 29,5 миллионни ташкил этади. Шунингдек, сўнгги икки йилда 22 минг 300 та қўшимча таянч станциялари ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 54 мингтага етказилди. Республика бўйича мобил алоқа қамрови даражаси 99 фоизга, кенг полосали мобил интернет қамрови 98 фоизга етказилди. 

“Ҳукумат соати”да депутат Ойдин Абдуллаева хотин-қизларни IT соҳасида ўқитиш, уларнинг бу борадаги билимларини ошириш борасида қандай чора-тадбирлар амалга оширилаётгани билан қизиқди. Бунга жавобан вазир хотин-қизларнинг IT га қизиқишларини ошириш борасида турли лойиҳалар амалга оширилаётгани, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда муайян дастурлар йўлга қўйилганини маълум қилди. 

Шунингдек, вазир халқ вакилларининг электрон давлат хизматларини янада кенгайтириш, автоматлаштирилган хизматлар улушини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар борасидаги саволларига жавоб берар экан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 358 турдаги хизмат онлайн шаклда кўрсатилиши йўлга қўйилганини таъкидлади. Жорий қилинаётган барча электрон давлат хизматларининг тўлов жараёнлари Ягона биллинг тизимига уланган. Бугунги кунда 19 турдаги давлат хизматлари комплекс бирлаштирилиши натижасида 6 турдаги композит шаклдаги хизматларни кўрсатиш йўлга қўйилди.  

“Ҳукумат соати”да кўтарилган барча масалалар бўйича вазир атрофлича жавоб берди. Якунда кун тартибидаги масала юзасидан самарали парламент назоратини таъминлашга келишиб олинди.  

Муҳтарама Комилова,  

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 31 миллиондан ортди