Ўзбекистон ва Италия: таълим ва илм-фан соҳаларидаги ҳамкорлик кенгайтирилади
Олий Мажлис Сенатига Италия Республикаси парламенти Депутатлар палатаси депутати, “Италия – Марказий Осиё” парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раҳбари Фабрицио Бенцони бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Баҳром Абдуллаев билан учрашувда Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш ва ўзаро манфаатли ташаббусларни илгари суриш масалаларига эътибор қаратди.
Парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари фаолиятини тизимли йўлга қўйиш, улар ўртасида мунтазам мулоқотни таъминлаш, қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Таълим ва илм-фан соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма таълим дастурлари ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Н.Абдураимова, ЎзА