Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Индонезия: парламентлараро мулоқот янада фаоллаштирилади

“Ўзбекистон – Индонезия” ва “Индонезия – Ўзбекистон” ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлари аъзоларининг онлайн учрашуви ўтказилди.

Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасидаги параламентлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестиция ва экспорт соҳаларида ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда юқори даражадаги ташрифларни ташкиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистоннинг Индонезия билан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим, туризм ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлиги изчил кенгайиб бораётгани таъкидланди.

Ташрифлар доирасида эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлашда парламентларнинг ўрни муҳим экани алоҳида қайд этилди.

Учрашув якунлари бўйича парламентлараро мулоқотни янада фаоллаштириш ва изчил давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

                                                         Н.Абдураимова, ЎзА