Шу кунларда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раҳбарияти амалий ташриф билан Хитойда бўлиб турибди.

Бугун делегация “Xiamen ITG Group” компанияси бош бошқарувчиси Гао Шаоянг билан учрашув ўтказди. 

Унда томонлар ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Хусусан, ушбу компания томонидан Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ҳам сўз юритилди.

Уюшма ахборот хизматига кўра, “Xiamen ITG Group” улгуржи савдо, логистика, инвестициялар, молиявий хизматлар ва кўчмас мулк соҳалари бўйича катта тажрибага эга компаниядир. У 1980 йилда ташкил этилган ва штаб-квартираси Хиамен шаҳрида жойлашган. 

“Xiamen ITG Group” компанияси ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамкорликда Тадқиқотлар марказини ташкил этади. Музокоралар чоғида бу борада дастлабки фикрлар алмашилди. Унга кўра, мазкур Хитой компаниясидан юқори тажрибали мутахассислар жалб қилиш, гуруҳ аъзолари фаолияти ва йўналишига асосан уюшма ходимларини бириктириш таклифи билдирилди. 

Айни пайтда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси делегацияси ташрифи давом этмоқда.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Хитой тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлайди