Баҳрайн ахборот агентлиги ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид Ал-Заёний Ал-Кувайт шаҳрида Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари Бахтиёр Саидов билан учрашганини ёритди.

Мақолада мулоқот қардош Кувайт давлати томонидан ташкил этилган “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти Ташқи ишлар вазирлари учинчи учрашуви йиғилиши доирасида бўлиб ўтгани таъкидланган.

Суҳбат чоғида икки давлат ҳамкорлигининг муҳим жиҳатлари, алоқаларни умумий манфаат ва мақсаддан келиб чиқиб ривожлантириш йўллари, минтақавий ўзгаришларнинг хавфсизлик ва барқарорликка таъсири, каби масалалар муҳокама этилган.

Томонлар дипломатия, савдо ва инвестиция соҳаларидаги кўп қиррали шериклик кўламини кенгайтириш зарурлигини якдил маъқуллаган.

М.Пирматова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Баҳрайн ташқи ишлар вазирлари учрашди