Шу муносабат билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида ташкил этилган тантанaли очилиш маросимида ушбу ташкилот ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги масъуллари, мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Унда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Зуфар Нарзуллаев, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекось ва бошқалар мамлакатимизда темир йўл транспорти соҳасини ислоҳ қилиш, соғлом рақобат муҳитини яратиш, бизнес жараёнларини рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз юритди.  

Таъкидланганидек, Президентимизнинг 2023 йил 10 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ушбу соҳани босқичма-босқич ислоҳ қилишнинг устувор вазифалари белгиланган. Унга кўра, бугунги кунда темир йўлда ташиш хизматлари бозорида рақобатни шакллантириш, жозибадор инвестиция муҳитини яратиш орқали ташиш жараёнларига хусусий инвестицияларни жалб қилиш, темир йўл соҳасини трансформация қилиш ва рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.  

[gallery-14287]

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси  вазифасини бажарувчи Зуфар Нарзуллаев қайд этганидек, давлатимиз раҳбарининг ушбу қарорига биноан тизимни трансформация қилиш бўйича тизимли чоралар кўрилмоқда.    

–Тизимда биринчилардан бўлиб, IT бўйича ишлар юритила бошланган эди. Ҳукуматимиз томонидан соҳага қаратилаётган эътибор туфайли IT-марказлар ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. Бугун тантанали очилган ушбу IT-маркази тизим фаолиятини рақамлаштириш ва замонавий хизмат турларини жорий этишда муҳим аҳамият касб этади. Гарчи, бу ушбу йўналишда илк қадамлар бўлсада, келажакда бундан-да кенг ва янада замонавий марказлар ташкил этилади. Тизимдаги  меҳнат маҳсулининг бир қисмини ушбу марказ фаолияти сабаб кўрсатишга муваффақ бўляпмиз. Муҳими, ушбу соҳа вакилларининг самарали ишлаши учун бу ерда барча қулайликлар яратилган, – деди З.Нарзуллаева.  

Қолаверса, темир йўл транспорти соҳасида “e-nakl” иловаси бўйича мижозларга сифатли хизмат кўрсатилмоқда. Бу “Ягона дарча” тамойили асосида юк эгаларига юк ташиш хизматларини электрон тарзда тақдим этишга қаратилган автоматлаштирилган тизим ҳисобланади. Яъни, темир йўл транспортида юкларни ташиш хизматларини такомиллаштириш, мижозларга хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш, юк ташишда ахборотларни электронлаштириш ва барча темир йўл тизимидаги ҳужжатлар айланмасини электрон тарзда таъминлашдир.  

– “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 76 мингдан зиёд ишчи-ходимдан иборат ишчи кучига, шунингдек, йўловчи вагонлари, юк вагонлари каби улкан инфратузилмага эга бўлган катта ташкилотдир, – деди Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекось. – Албатта, бу инфратузилмаларнинг барчасини рақамлаштиришсиз бошқариш мумкин эмас. Мазкур IT-марказнинг очилиши рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганининг ёрқин мисолидир. Бу борада биз бир неча йўналишда ҳамкорликда ишлаяпмиз ва кенгайтирилган ишчи гуруҳ туздик. Улар ҳар бир йўналиш бўйича режа тузмоқда. Фуқароларимиз йўловчи ташишда рақамлаштиришнинг фойдасини, шунингдек, бизнесда юк ташиш қулайлигини ҳис қилиши керак.  

Тадбирда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Рақамлаштириш бошқармаси бошлиғи Авазбек Аҳмедов мазкур IT-марказ фаолияти бўйича тақдимоти қилди. Унга кўра, тизимнинг бир неча йўналишларини рақамлаштириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилган. Дастурларни янада мукаммаллаштириш  мақсадида  IT-марказига 24 нафар  дастурчи жалб этилган.    

–Президентимиз қарори ва мижозларга қулайлик яратиш  бўйича темир йўл соҳасидаги дастурлар ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, “Ўзбекистон темир йўллари”АЖда “e-xodim”  дастури ишлаб чиқилди. Мана шу дастур орқали  тизимда фаолият юритаётган барча ходимлар тўғрисида маълумотлар  рақамлаштирилган.  Дейлик, тизимда меҳнат қилаётган жамоа 76 минг 435 нафарни ташкил этади.

Шунингдек, бу ерда иш ўринлари, бўш ўринлар, нафақа ёшидаги фаолият юритаётган ходимлар, тиббий кўрикка йўналтирилган ишчи-ходимлар кабилар юзасидан маълумотлар киритилган. Масалан, ҳозирги кунда  30 ёшгача бўлган ёшларимиз 16 минг 674 нафардир.  Бу 22 фоиз демакдир. Олдинлари булар қоғоз кўринишида бўлган бўлса, эндиликда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда кадрлар соҳасидаги амалга оширилиши зарур бўлган ишлар рақамлаштирилган. Бу ҳали бошланиши. Ҳозирги кунда тиббиёт йўналишида ҳам лойиҳалар устида ишлар олиб борилмоқда. Фаолиятимизга тўхталадиган бўлсак, тизимдаги кўрсаткичлар ва  юкларни бир манзилдан  иккинчи манзилга ўз вақтида етказиб бериш асосий вазифамиздир. Келгусида ҳар бир мижоз ўзи учун келаётган вагоннинг  қаерда, қачон етиб келиш, вагоннинг техник ҳолати бўйича маълумотларни олиш имкониятига эга бўлади. Айни пайтда мазкур дастур устида ишланмоқда, – деди А.Аҳмедов.  

Тадбир якунида иштирокчилар IT-марказда яратилган замонавий шарт-шароит билан яқиндан танишди.  

Насиба Зиёдуллаева,

ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг IT-маркази ўз фаолиятини бошлади