Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президентининг Покистонга давлат ташрифи бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Исломободга келди.

Покистон ҳаво ҳудудида олий мартабали меҳмоннинг самолётига ушбу мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.

“Нурхон” аэропортида давлатимиз раҳбарини Покистон Президенти Асиф Али Зардорий, Бош вазир Шаҳбоз Шариф ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Дастурга мувофиқ, бугун Мудофаа кучлари Олий Бош қўмондони – Қуролли Кучларнинг қуруқликдаги қўшинлар қўмондони, фельдмаршал Асим Мунир, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан музокаралар ва Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Эртага, 6 февраль куни Покистон Президенти Асиф Али Зардорий билан учрашув ва Ўзбекистон – Покистон бизнес форумида иштирок этиш режалаштирилган.