Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Покистон: Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги стратегик ҳамкорлик модели (+видео)

Ўзбекистон ва Покистон муносабатлари дин, тарих ва маданият муштараклигига асосланади. Асрлар давомида икки мамлакат ва халқ бир-бирининг маънавий, интеллектуал ва маданий юксалишини бойитиб келмоқда. Бугунги кунда бу алоқалар тарихий илдизлардан қувват олиб, янада ривожланмоқда.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммад Иқбол, Мирзо Ғолиб каби буюк мутафаккир, шоирлар ўлмас мероси, маърифий қарашлари халқларимизни боғловчи мустаҳкам маънавий кўприкдир.

Марказий Осиёнинг гултожи бўлган диёримиздаги қадимий шаҳарлар улуғворлиги, абадий кўрки ва ажойиб меъморчилиги тарих билан ҳамнафас. Айниқса, Самарқанд ва Бухородан таралаётган ақлий ва маънавий ҳикмат Покистон заминида яшовчи халқлар ҳаётини ҳам мудом мунаввар этади.

Филологлар таъкидлашича, ўзбек ва урду тилларида 3 мингдан ортиқ умумий сўз бор. Бинобарин, бугунги Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги алмашинув икки давлатнинг жаҳон харитасида суверен ҳудуд сифатида пайдо бўлишидан кўра анча қадим ва теран.

Ўзбекистон иқтисодий, сиёсий салоҳияти йил сайин ўсиб бораётган Покистон билан шерикликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият бермоқда. Икки давлат раҳбарлари саъй-ҳаракати туфайли алоқаларимиз ижобий ва барқарор ривожланиш суръати билан ажралиб туради. Устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.

Маълумки, шу кунларда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлиб турибди.

ЎзА мухбири “Дунёга назар” таҳлилий дастури орқалисиёсий фанлар доктори, профессор Сайфиддин Жўраев ва Марказий Осиё халқаро институти етакчи илмий ходими Озод Танбаевнинг Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштириш борасида қилинаётган ишлар, Покистон портлари орқали Марказий Осиёга очилаётган йўллар хусусидаги фикри билан қизиқди.

Кўрсатувни ЎзАнинг “YouTube” каналида кўришингиз мумкин.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/RbEZODxHjsg" title="O‘zbekiston – Pokiston: Markaziy va Janubiy Osiyo o‘rtasidagi strategik hamkorlik modeli" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ў.Алимов, И.Исматов (видеомуҳандис), ЎзА