Ўзбекистон футболи афсоналари жаҳон юлдузларини мағлуб этди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимизда футбол мухлислари учун унутилмас спорт байрами бўлиб ўтди. «Бунёдкор» стадионининг сунъий майдонида Ўзбекистон футболи афсоналари ҳамда жаҳон футболи юлдузлари ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этилди.
Мухлислар олқиши остида кечган, кескин кураш ва ҳужумларга бой баҳсда Ўзбекистон футболи афсоналари рақибларини 5:4 ҳисобида мағлуб этиб, ғалабани қўлга киритди.
[gallery-31244]
Учрашув давомида Леонид Кошелев, Нодир Элибоев, Ҳикмат Ҳошимов, Азамат Абдураимов ва Жасур Ҳасанов биттадан гол киритиб, жамоа ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Жаҳон футболи афсоналари сафида эса бразилиялик Оскар хет-трик расмийлаштирган бўлса, Италия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Винченцо Яквинта яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа, икки авлод ва икки футбол мактаби вакиллари иштирокидаги дўстона беллашув Ўзбекистон футболи афсоналарининг 5:4 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди. Мазкур учрашув нафақат футбол ихлосмандларига юқори кайфият улашди, балки спорт орқали дўстлик ва ҳамжиҳатлик ғояларини яна бир бор намоён этди.
Сарвар ЎРМОНОВ (сурат), ЎзА