Ўзбекистон делегацияси Миср Араб Республикаси ҳукумати томонидан ташкил этилган III Халқаро сунъий интеллект форумида қатнашди.

Анжуман доирасида замонавий технологияларнинг келажак учун аҳамияти мавзуси муҳокама қилинди. Хусусан, Миср Ташқи ишлар, Алоқа ва ахборот технологиялари вазирликлари вакиллари, шунингдек Қоҳирадаги Келажак университети мутахассислари соҳани ривожлантирши бўйича тажриба ва  қарашлари билан бўлишди.

Мамлакатимиз делегацияси таркибидан ўрин олган Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вакиллари Абдуҳамид Абдураззоқов ва Жамшид Маннопов юртимизда сунъий интеллектни кенг жорий қилиш йўлида олиб борилаётган ишлар, ёш тадқиқотчилар учун яратилган имкониятлар ҳақида сўзлаб, қобилиятли ёшларимизнинг қатор инновацион лойиҳаларини тақдим этдилар.

Тажриба ва ғоя алмашиш майдонига айланган форум иштирокчиларга турли мамлакатларнинг соҳадаги ютуқларини ўзлаштириш, янги йўналишларни аниқлаш ҳамда сунъий интеллектни ривожлантириш истиқболи билан боғлиқ турли масалаларни таҳлил этиш имконини берди.

А.Алимова, ЎзА 

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон делегацияси халқаро анжуманда иштирок этмоқда