Жиззах вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон давлат филармонияси ҳудудий бўлинмалари жамоалари ўртасида бўлиб ўтган республика кўрик-танлови ғолиблари аниқланди.
Кўрик-танловда мамлакатимизнинг барча вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси филармониялари ҳудудий бўлимлари ижодий жамоалари иштирок этди.
Вилоят ҳокимлигида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ташкил этилди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков, вилоят ҳокими ўринбосари Акмал Савурбоев иштирок этди.
Дастлаб кўрик-танловда алоҳида эътироф этилган жамоалар турли номинациялар билан тақдирланди. Хусусан, Фарғона вилояти вакиллари “Ватанни мадҳ этган энг яхши жамоа”, Бухоро вилояти жамоаси “Энг яхши оммавий рақс ижро этган жамоа”, Самарқанд вакиллари “Энг яхши бадиий жамоа”, Андижон жамоаси “Энг яхши анъанавий ижро этган жамоа” ҳамда Жиззах вакиллари “Энг яхши созандалар жамоаси” номинациясига сазовор бўлди.
[gallery-14354]
Ҳакамлар ҳайъатининг кузатувлари ва томошабинларнинг қўллаб-қувватлашига кўра, Наманган вилояти вакиллари биринчи, фарғоналик санъаткорлар иккинчи, Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси жамоалари учинчи ўринга муносиб кўрилди.
Ғолиблар диплом ҳамда 100 миллион сўмдан 400 миллион сўмгача бўлган пул мукофоти билан тақдирланди. Қолган барча жамоаларга вилоят ҳокимлиги ва ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди. Шунингдек, Жиззах вилояти ҳокимлигига юксак даражадаги ташкилотчилиги учун Маданият вазирлигининг эсдалик совғаси тақдим этилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/tz0cNto6BbQ" title="Ўзбекистон давлат филармонияси кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
ЎзА фотомухбири
Жамшид Ёрбеков олган суратлар