Ўзбекистон БМТ сессиясида қатнашади
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси жорий йил 19-24 сентябрь кунлари Нью-Йорк шаҳрида ташриф билан бўлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
В.Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 77-сессиясининг умумий мунозарасида нутқ сўзлайди.
Шунингдек ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади, кўп томонлама тадбирларда иштирок этади.
ЎзА