Маълумки, гидроэнергетика қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишда энг истиқболли йўналишлардан бири бўлиб, у энергетик хавфсизликни таъминлаш, муҳитга таъсирни камайтириш ва иқтисодий барқарорликка эришишда муҳим аҳамият касб этади.

Шунга кўра, мамлакатимизда амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар, хусусан, янги ГЭСлар қурилиши, мавжудларини модернизация қилиш, микро ва мобиль ГЭСларни жорий этиш орқали гидроэнергетика салоҳияти босқичма-босқич оширилмоқда. Бу эса нафақат ички электр таъминотини барқарорлаштиради, балки янги иш ўринлари яратилиши ва маҳаллий иқтисодиёт ривожига ҳам хизмат қилади. 

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиб, тизимли ишларни амалга оширмоқда. Бугунги кунда ташкилот таркибида 80 га яқин ГЭСлар мавжуд бўлиб, келгусида улар сони 100дан ошиши режалаштирилган. 

Хўш, мазкур ташкилот томонидан маҳаллийлаштириш ва инвестицион муҳитни яхшилаш, инвесторларга қулай шароитлар яратишд мақсадида қандай ишлар бажарилмоқда? 

Мазкур саволга “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бўлим бошлиғи Лазизхўжа Усмонов қуйидагича жавоб берди: 

– Айтиш керакки, жамият томонидан “UzHydroPower” қўшма корхонасининг ишга туширилиши нафақат юртимиз,
балки бутун Марказий Осиё минтақаси ҳаётида ҳам муҳим воқеадир. 

Корхонада мамлакатимиздаги биринчи миллий ГЭС – “Норин ГЭСлар каскади”га маҳаллий гидроагрегатлар етказиб берилиши йўлга қўйилди. Албатта, бундай имкониятнинг юртимизда яратилиши жуда қувонарлидир.

Шу билан бирга, хорижий инвесторларга “тайёр лойиҳалар”ни амалга ошириш учун тақдим этиш мақсадида ташкилотимизда “Лойиҳалар фабрикаси” фаолият кўрсатмоқда. Унда ҳозирга қадар умумий қуввати 3,2 гигаваттга тенг бўлган 50 га яқин лойиҳа устида иш олиб борилиб, келгусида гидроэнергетика қувватини ошириш учун замин тайёрланмоқда.

Бугунги кунда “Лойиҳалар фабрикаси”да умумий қуввати 408 мегаваттга тенг 9 та лойиҳа “тайёр ҳолат”да бўлса, умумий қуввати 2 737 мегаваттга тенг бўлган 20 тага яқин истиқболли лойиҳа доирасида манзилли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ташаббусларнинг ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилиши натижасида яқин келажакда гидроэнергетика соҳасида ишлаб чиқариш салоҳияти йилига қарийб 20 миллиард киловатт соатга етади. Бу эса юртимиз техник гидроэнергетика салоҳиятининг 73 фоизидан оқилона ва самарали фойдаланиш имконини яратади. 

Жамият томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар кўламини кенгайтириш, уларни амалга оширишда қатъий назорат механизмини ўрнатиш ҳамда истиқболли лойиҳалар ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда. 

Энг муҳими, халқаро молиявий ташкилотлар ва инвесторлар томонидан жамиятнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишда ташаббус билан чиқаётгани эътироф этиляпти. Хусусан, қиймати 3 миллиард АҚШ долларига тенг, қуввати 1,7 гигаватт ва йиллик ишлаб чиқариш қуввати 4,5 миллиард киловатт соатни ташкил этадиган “Юқори Пском” ГТЭС, “Хўжакент” ГТЭС, “Юқори Пском” ГЭС каби йирик лойиҳалар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилаётгани бунинг ёрқин далилидир. 

Аҳамиятлиси, ташкилотимиз барча лойиҳаларни давлат кафолатисиз амалга ошириш учун зарур иқтисодий имкониятларга эга. Барча келгуси лойиҳалар ҳам айнан шу тамойил асосида амалга оширилиши мақсад қилинган. Маълумки, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ халқаро кредит рейтингини барқарор суверен даражада сақлаб келмоқда. Жамият коррупцияга қарши ISO 37001 халқаро стандартига мувофиқлик сертификатига эга. 

Шунингдек, компания “Экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG)” халқаро рейтингида 2024 йилда 72 балл билан Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори кўрсаткичга эришди. Ушбу ютуқ натижасида АҚШ, БАА ва Хитойнинг етакчи молиявий ташкилот ва банклари жамиятга давлат кафолатисиз ва суғурта харажатларисиз қарийб ярим миллиард доллар миқдоридаги истиқболли инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга тайёр эканликларини билдирган. Бу эса “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро миқёсдаги нуфузи ва обрўси тобора юксалаётганидан далолат беради. 

ЎзА мухбири НасибаЗиёдуллаева ёзиб олди.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро миқёсдаги нуфузи ошмоқда