Ўзбек миллий мақом санъати маркази бош директори Aвазбек Шомуродов, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти “Мақом хонандалиги” кафедраси мудири Ўктам Расулов ҳамда Озарбайжон Республикаси Халқаро муғом маркази директори, Озарбайжонда хизмат кўрсатган артист Соҳиб Пошозода ўртасида эҳтиром учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳалар ва ижодий алмашинув масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, меҳмон Мақом маркази Тарихий экспозицияси бўлими музей фонди билан танишди.

Айтиш керакки, 2024 йил май ойида Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамблининг Озарбайжонга гастрол сафари давомида Озарбайжон Республикаси Халқаро муғом маркази билан ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

Озарбайжонлик санъат усталарининг  ташрифи доирасида Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти катта залида Забит Набизода, Ҳайём Мамедов ва Соҳиб Пошозода иштирокида концерт дастури бўлиб ўтади.

Н.Усмонова,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек ва Озарбайжон мақом санъати вакиллари учрашуви