“Хирмани сухан” (“Сўз хирмони”) ана шундай китоблардан бири.
Мазкур китоб иқтидорли адиб ва таржимон Юнус Имомназарнинг ўзбек адибларининг танланган қисса ва ҳикоялари асосида тайёрлаган иккинчи китобдир.
Китобдан Худойберди Тўхтабоев, Фарҳод Мусажон, Ўлмас Умарбеков, Эркин Самандар, Неъмат Аминов, Шукур Холмирзаев, Асад Асил, Омон Мухтор, Ўткир Ҳошимов, Муҳаммад Али, Тоҳир Малик, Тоғай Мурод, Отаули, Нурали Қобул, Эркин Аъзам каби таниқли сўз усталарининг энг сара ҳикоялари ўрин олган.
Юнус Имомназарнинг саъй-ҳаракати эвазига дунёга келган мазкур китоб тожик ўқувчиларининг ҳам кўнгил мулкига айлангуси.
ЎзА