ОТМга ҳужжат топшириш учун ID-картани унутманг!
ОТМга ҳужжат топшириш учун ID-карта олиш бўйича янги маълумот эълон қилинди.
Хусусан, бугунги кунда ОТМларга қабул жараёни онлайн шаклда амалга оширилаётгани сабабли шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари мажбурий талаб этилади.
16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида, яна ҳам аниқроғи ОТМга қабул жараёнлари тугагунга қадар ID-карта олиш ҳаракатида бўлишлари тавсия этилади. Ҳозирда фақат ID-карта берилади. Онлайн ҳужжат топширишда абитуриентлар биометрик паспорт ёки ID-карта маълумотларини киритиши талаб этилади.
Қабул жараёнларида сертификатларнинг амал қилиш муддатига ҳам эътиборли бўлиш тавсия этилмоқда.
Г.Бобоева, ЎзА