Жорий йилнинг 30 сентябридан 1 октябр санасига қадар Малайзиядаги “Sepang” трассасида тарихда илк марта “FIA ASIA PACIFIC MOTORSPORT CHAMPIONSHIP 2023” моторспорт бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионатда Осиё–Тинч океани минтақаси мамлакатлари (23 мамлакат)дан 5 та йўналиш бўйича 171 спортчи иштирок этиб, уларнинг 15 нафарини Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ташкил этди.  

Наманган вилояти Уйчи туманидаги 6-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Ясмина Эгамбердиева шиддатли ва муросасиз кечган чемпионатнинг слалом картинг бўйича баҳсида фахрли иккинчи ўринни эгаллаб, кучли учликдан жой олди ва кумуш медаль билан тақдирланди.  

Ёш спортчини Осиё чампионатидаги муваффақияти билан қутлаш мақсадида ўзи таълим олаётган мактабда маросим ташкил этилди. 

Маросимда туман ҳокими ўринбосари Аброр Собиров иштирок этиб, Ясминани эришган ғалабаси билан қутлаб, эсдалик совғаларини топширди, келгуси мусобақаларда омад ва зафарлар тилади.  

[gallery-14021]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё чемпионати совриндори шарафланди