Ўқувчиларнинг бўш вақти мазмунли ўтмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қишки таътил давом этаётган шу кунларда ўқувчилар вақтини мазмунли ташкил этиш эътибордаги масалалардан.
Наманган вилояти Уйчи туманидаги 39-умумтаълим мактабида “Қишки таътил кунларида ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, мактаб педагог ходимлари ишини мувофиқлаштириш” мавзусида семинар ташкил этилди. Унда мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Аъзамжон Исоқов, Уйчи, Чортоқ ва Учқўрғон туманларидаги барча мактаб директорлари қатнашди.
[gallery-21187]
Иштирокчиларга муассасадаги ўқувчилар ютуқлари, мактабда дарс машғулотлари билан бирга, фан тўгараклари ҳам тўғри йўлга қўйилгани амалий жараёнлар орқали кўрсатиб берилди.
Таъкидлаш жоиз, айни пайтда илм масканида 28 та фан, 4 та ижод ва амалий тўгарак фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, мазкур йўналишларга 500 дан ортиқ ўқувчи-ёш қамраб олинган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА