Кейинги йилларда мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қолаверса, устозлар зиммасига пухта билим бериш, юрт равнақи учун муносиб хизмат қиладиган ёшларни тарбиялаш бўйича катта талаб ва вазифалар қўйилмоқда.

Бугун таълим масканларида ўз зиммасига қўйилган вазифаларни сидқидилдан адо этаётган, фидойи ва ташаббускор устозлар жуда кўп. Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Дурдона Абдукаримхўжаева ана шундай соҳа фидойиларидан биридир.  

Устозларига ҳавас қилган, онаси каби ўқитувчи бўлишни орзу қилган Дурдона ўрта мактабни тамомлаб, ҳеч иккиланмай Андижон давлат университетининг филология факультетига ўқишга киради, устозларидан она тили ва адабиёти фанининг, педагог касбининг ўзига хос жиҳатларини пухта ўрганди. Университетни муваффақиятли тамомлагач, ёш мутахассис педагогик фаолиятини Андижон шаҳридаги 29-умумтаълим мактабида ўқитувчиликдан бошлаган.  

Мактабдаги фаолияти давомида доимий изланди, ўз устида тинимсиз ишлади, ўқиди, ўрганди. Иш жараёнида ноанъанавий усуллар, илғор педагогик технологиялар асосида дарс ўтишга алоҳида эътибор қаратди. Дарсларни ижодий ўтиш борасидаги илғор иш услубларидан кенг фойдаланди. Ўзининг ташкилотчилик, ташаббускорлик, ижодкорлик салоҳиятларини юзага чиқарди. Натижада ижодкор ва фидойи ўқитувчи сифатида танилди. Унинг ана шу фазилатлари ҳисобга олиниб, 2020 йилда Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабига ишга таклиф қилинди.  

Ижодий жараёнларга бой ижод мактабида ёш мутахассис Шохистахон Нурматова, Шахло Хамидова, Дилфуза Ўрмонова каби устозларидан иш ўрганди, зарур тавсия ва маслаҳатлар олди. Дастлаб ўқитувчи сифатида чиройли ва самарали фаолият олиб борди. Унга маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифаси юклангач, у янада шижоат ва масъулият билан ишга киришиб кетди.  

Ижод мактабида маънавий-маърифий, маданий йўналишларда олиб борилаётган ишлар алоҳида эътирофга муносиб. Жумладан, унинг ташаббуси билан “Менинг мактабим”, “Китобхон синф”, “Маънавият сарчашмаси”, Чўлпон, Муҳаммад Юсуф ва бошқа адиблар ижодига оид жуда кўп маънавий-маърифий тадбирлар, танлов ҳамда лойиҳалар доимий равишда ўтказиб келинмоқда, самарали натижаларга эришилмоқда.  

Мактаб ўқувчилари кўплаб тадбирларда фаол қатнашмоқда, танловларда ғолиблар қаторидан жой олмоқда. Жумладан, мактабнинг 9-синф ўқувчиси Қундузой Мамасолиева 2023-2024 ўқув йилида “Ёш китобхон” лойиҳасининг вилоят босқичида биринчи ўринни қўлга киритиб, республика босқичида муносиб иштирок этди. Шунингдек, мактаб ўқувчилари  жамоаси “Турон йўлбарслари” спорт мусобақасининг республика босқичида 3- ўринни эгаллади, ижод мактаблари ўртасидаги Ижодий олимпиаданинг республика босқичида 10-синф ўқувчиси Райёна Алижонова биринчи, 9-синф ўқувчиси  Зилола Ғофуржонова 2-ўринга сазовор бўлди. 2024-2025 ўқув йилида эса 8-синф ўқувчиси Самира Эркинова “Ёш китобхон” лойиҳасининг республика босқичида қатнашиш йўлланмасини қўлга киритди. Бундан ташқари,  мактабнинг икки нафар ўқувчиси Зулфия номидаги Давлат мукофоти номзодлар саралаш танловининг республика босқичида иштирок этди. Мактаб ўқувчилари, жамоасининг эришаётган ана шу ютуқларида албатта Дурдона Абдукаримхўжаеванинг ҳам муносиб ҳиссаси бор.  

Касбининг фидойиси бўлган Д.Абдукаримхўжаева ўқувчиларга миллий қадриятларимиз, истиқлол ғояларига, қадим ва улуғ тарихимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келади. Мактабда ана шу йўналишда ҳам тадбирлар доимий равишда ўтказиб келинмоқда.

– Билимли, маънавиятли, юксак салоҳиятли баркамол авлодни тарбиялаш биз педагогларнинг зиммасидаги энг муҳим вазифадир, – дейди Д.Абдукаримхўжаева. – Ана шу вазифанинг бекаму кўст адо этиш учун ҳар бир муаллим ташаббускор, ўз ишининг фидойиси бўлиши керак.  

Дарҳақиқат, фаолияти давомида фидойилик кўрсатиб, самарали иш юритиб келаётган қаҳрамонимизнинг меҳнатлари эътироф этилиб, у ўтган йили “Маданият ва санъат фидойиси”,  жорий йилда эса Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.  

Бир сўз билан айтганда, ўзининг ташкилотчилиги, ташаббускорлиги, ишига фидойилиги билан самарали фаолият олиб бораётган Дурдона Абдукаримхўжаева нафақат ҳамкасблари, балки вилоят педагоглари орасида алоҳида ҳам ҳурмат-эътибор топа олган.  

– Ўқитувчилик касбини танлаб кам бўлмадим, – дейди қаҳрамонимиз. – Аҳил ва ҳамжиҳат жамоада ишлаяпман, меҳнатларим эътироф этилмоқда, жамоада ҳурмат-эътибор топдим, ишлаш учун барча имкониятлар бор, оилам тинч, фарзандларим бағримда. Ўқитувчи, айниқса, аёл киши учун бунданда ортиқ бахт бўлмаса керак.   

Фахриддин Убайдуллаев,

Зуҳриддин Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқитувчилик касбини танлаб кам бўлмадим