Халқаро гимнастика федерацияси (FIG) «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларида фаолият олиб борадиган яна бир ўзбекистонлик ҳакам номини эълон қилди. Унга кўра, ҳамюртимиз Оксана Киося бўлажак Олимпиадада спортчиларнинг чиқишини баҳолайди.
Қитъа ва жаҳон чемпионатларида фаолият юритиб келаётган юртдошимиз учун бу биринчи Олимпиада бўлади. Киося аёллар ўртасидаги беллашувларда ишлаши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида: «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларида Зуҳра Абдуллаева (оғир атлетика), Вячеслав Перетейко (дзюдо), Равшанбек Мирзаев (спорт гимнастикаси) ва Эшпўлат Ҳидоятов (спорт курашлари) каби ҳакамларимиз ҳам фаолият кўрсатади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА