Янги фармон

Маҳалла гузаридаги ёши улуғларнинг гурунги қизиқ. Суҳбат бир қарашда содда, бироз тингланса бугуннинг – жамиятнинг ойнасига ўхшайди.

– Шокир тандирчининг ўғли совуқ жойлардан юртга қайтибди, – дейди сўрининг тўрида ўтирган отахон яктагининг енгини тўғирлар экан. – Эрталаб ўзи билан гаплашдим, кўз тегмасин, шашти баланд. Энди кетмас экан. Яхшигина тўплаганга ўхшайди. Маҳаллада цех қиламан дейди. Ҳунарли эр қаерда бўлса ҳам хор бўлмайди, дўст-душманга зор қолмайди дегани шуда. Кечирасизлар, буни ўзи нимага эсладим? Ҳа, айтганча, яхши иш олдидан эҳсон қиляпти экан. Эртага ош дамлаяпти, ҳаммамизни уйига чақирди.

Дастурхондаги чойнакни янгилаб кетишди. Ҳамма ўзини бироз ростлаб ўтириб олди. Бўш пиёлаларга иссиқ чой сузилди.

– Четдан ҳамма ҳам зўр бўлиб келаётгани йўқ, – дейди бошқа бир нуроний ёнбошлаб ўтирган ёстиғини сал ўзига тортиб. – Мана, раҳматли Нуриддин дўкончининг боласи уч ойдан буён бирор тайинли ишга жойлашмади. Телефонда ўзим гаплашдим. Бўлди кел, отангдан қолган дўконни ишлат, дедим. Маҳаллада шуларга ўхшаганларга ер бериляпти экан. Айтамиз, сенам ерли бўласан, дедим. Экин-тикин қилса яхшида. Хуллас, ҳамма жойнинг тош-тарозиси борлигини, бир касбнинг бошини тутмаса, шунақа тентираб юраверишини тушунтирдим. Ота-эналаримиз ҳунари йўқ кишининг, мазаси йўқ ишининг деб бекорга айтмаган. Бечора Нуриддин ўтганидан кейин, буларни тергамадикда. Бирор касб ўрган демадик.

Жамиятдаги ислоҳотлар энг қуйидан – маҳаллалар, мана шундай суҳбатлардан олинган хулосалар асосида олиб борилса, натижаси яхши бўлади.

Мамлакатимизда кейинги йилларда хорижда вақтинча меҳнат қилаётган фуқароларга зарур шароитлар яратиш, улар билан тизимли ишлаш ва меҳнат миграциясидан қайтганларнинг бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Муҳими, тизимни такомиллаштириш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октябрда “Миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Бу ҳужжатлар соҳада ягона вертикал бошқарув тизимини жорий этиш, масъул давлат органларининг аниқ вазифалари ва жавобгарлигини белгилашга қаратилган. Шунингдек, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагидаги фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ушбу жараёнга хусусий секторни янада кенгроқ жалб қилиш ва кўрсатиладиган хизматларни рақамлаштириш мақсадларини рўёбга чиқаришда муҳим.

Фармоннинг дастлабки бандида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятини тугатиш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миграция агентлигини ташкил этиш кўзда тутилди. Бу нимани англатади, янги агентликнинг вазифалари нималардан иборат?

У меҳнат миграцияси соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва мазкур соҳада давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

–  Дунё давлатларида ишчи кучига бўлган талаб турлича, у маълум даврларда ўзгариб туради, – дейди Миграция агентлиги директори ўринбосари Азимжон Ҳусанов.  – Шунинг учун инсон меҳнатига бўлган эҳтиёжнинг, ишчи кучига бўлган талабнинг кўчиб юриши табиий жараён. Президентимизнинг фармони билан иш берувчиларни излаб топиш, уларни сифатли танлаш мақсадида Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналари ва муассасаларининг жавобгарлиги кучайтирилди. Шунингдек, бу ҳужжат иш берувчиларнинг масъулиятини ошириш ва фуқароларга хизмат кўрсатишни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. 

Хусусан, агентлик ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини комплекс тартибга солишга эътибор қаратади. Фуқароларни хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда юбориш ишларини назорат қилади. Хусусий бандлик агентликларининг юртимиздан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятини лицензиялаш, улар томонидан лицензия талаблари ва шарт-шароитларига риоя этилишини ўрганади. Муҳим томони, хорижий иш берувчиларнинг талабларидан келиб чиқиб фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш ишларини ташкил қилади.

Чет элда ишлаш осон эмас. Агар, юртдошларимиз ўша вақтда ҳуқуқлари бузилган, қийин аҳволда қолган бўлса, уларни қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари кўрилади.

Келгуси йилнинг 1 январдан бошлаб агентликка хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ назорат тадбирларини тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда ўтказишга рухсат этилади. У томонидан ўтказилган ҳар қандай текшириш натижаси бўйича тузилган баённомалар, ҳар бир текширилган субъект кесимида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари сони ва хусусияти ҳақидаги маълумотлар мажбурий тартибда “Хорижда иш” меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасига жойлаштириб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эса фуқароларнинг хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш имкониятларини кенгайтириш ва уларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини оширишда муҳим аҳамиятга эга ҳужжат бўлди.

Қарор билан хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси агентликка ўтказилиб, унинг негизида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Миграция жамғармасини ташкил этиш кўзда тутилди.

Бу жамғарманинг маблағлари, аввало, соҳада фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилади. Хорижда ишлаш ниятида бўлган, лекин бунинг учун етарли маблағи бўлмаганларга «ишчи виза»ларни расмийлаштиришда, тил ва малака сертификатларини олишда кўмаклашилади.

Хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган иш ўринлари ҳақидаги барча маълумотлар электрон платформа, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда очиқ эълон қилиб борилади. Махсус электрон платформада фуқароларга ўзининг резюмесини шакллантириш ва жойлаштириш ҳамда эълон қилинган иш ўринлари бўйича танловларда эркин иштирок этиш имконияти яратилади. 

Агентликнинг ҳудудий филиаллари томонидан эса фуқароларнинг хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ, шу жумладан, «ишчи виза»га оид ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича бепул консалтинг хизматларини кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилади.

Агентлик тегишли вазирликлар билан биргаликда келгуси ўқув йилидан бошлаб касбга ўқитиш муассасаларида малака сертификатлари берилишини йўлга қўяди. Бунда халқаро таълим дастурлари асосидаги ўқув курслари ташкил этилади. Уларнинг битирувчиларига хорижий иш берувчилар томонидан тан олинадиган малака сертификатлари берилади.

Бу икки ҳужжатда соҳага доир масалаларни ҳал этишга қаратилган бандлар кўп. Уларнинг ҳаммасига алоҳида тўхталмадик. Муҳими, мақсад ва режалар аниқ. Вазифалар ижросига масъул вазирлик ва идоралар кўрсатилган.

Оиласидан, она Ватанидан олисдан қўшимча даромад топиш осон иш эмас. Улар чет тилларини билса, қўлида ҳунари бўлса, ортларида ўзларини сўраб тургувчилар борлигини ҳис қилиб фаолият олиб борса, топаётган маблағида барака бўлади.

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оиладан олисда қўшимча даромад топиш осон юмуш эмас