“ЎФФ Президенти кубоги” учун баҳслар давом этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт мажмуида «Ўзбекистон футзал федерацияси Президенти кубоги» учун бўлаётган учрашувларнинг 15-тури якунига етди.
Ўтказилган 15 турдан сўнг, 10 та жамоа ичида «Parma» футзалчилари 36 очко жамғарган ҳолда ягона пешқадам бўлиб турибди. Кейинги ўринни эгаллаб турган «BMB» жамоасида 33 очко бор. Учинчи ўрин эса “SQB” клубида. Банкирлар 15 та учрашувдан 32 очко жамғарган.
Мамлакат миқёсида футзалчилар учрашувлари давом этмоқда.
[gallery-28836]
Бугун Қарши шаҳрида олий лига жамоалари ўртасида ўтадиган 11-тур баҳслари старт олади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА