Инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича Хитой жамияти доимий қўмитаси раисининг ўринбосари Цзян Цзяньго бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Олий судига ташриф буюрди.

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Икром Муслимов билан мулоқот давомида мамлакатимизда кейинги йилларда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида фикр юритилди. 

Учрашув чоғида эътироф этилганидек, бугунги кунда Ўзбекистон-Хитой ўртасида ҳамкорлик муносабатлари кенг кўлам касб этиб, стратегик шериклик алоқалари юксак даражага кўтарилди.  

Мамлакатларимиз ўртасида дўстлик ришталарини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш жуда муҳим масала бўлиб, улар сирасида одил судлов, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкорлик такомиллаштирилиши алоҳида ўрин эгаллайди.

Самимий ва дўстона руҳда ўтган мулоқот доирасида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Одил судлов, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилиш борасида халқаро ҳамкорлик ривожланмоқда