Очиқ мулоқот: 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари қатнашган учрашувда ишбилармонларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди
Янги Ўзбекистон университети биносида тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқот" ўтказилди.
Жорий йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти билан тадбиркорларнинг VI очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида Мирзо Улуғбек туманида фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектлари билан навбатдаги "Очиқ мулоқот" ташкил этилди.
Унда Бизнес-омбудсман девони Тошкент шаҳар шўъбаси мудири Ф.Ахмедов, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Б.Гаипназаров, ҳудудий ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари қатнашган учрашувда ишбилармонларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.
Бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита жойларда ўрганиш, уларни тезкор ҳал этиш ҳамда Президентимизнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқоти учун долзарб масалаларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
ЎзА