ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Норин туманида аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш йўналишида олиб борилаётган ишлар кенг қамровли бўлиб, айни пайтда асосий эътибор балиқчилик ва томорқачиликни ривожлантиришга қаратилмоқда.
[gallery-23388]
Ушбу мақсадда Норинкапа массиви ҳудудидаги 2,2 гектар ер майдонида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа тик қудуқда давлат-хусусий шериклиги асосида супер интенсив усулда форель балиқлари етиштиришга йўналтирилган.
20 миллион АҚШ долларилик мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида қарийб 150 та янги иш ўрни яратилади, туман бюджети тушуми кўпаяди ҳамда ҳудуд ривожланишига ҳисса қўшилади.
Шунингдек, Учтепа, Сойбўйи, Чангитма маҳаллаларининг аҳоли хонадонларида форель балиқлари боқиш бошланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА