Номдор полвонлар Наманганда беллашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳридаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида спортнинг юнон-рум ва эркин кураш тури бўйича катталар ўртасида “Ўзбек ботирлари” I-Халқаро гран-при мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақа мамлакатимизда кураш спортини оммавийлаштириш, МДҲ давлатлари ва қўшни давлатлар ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадига қаратилган.

Беллашувларда юртимизнинг номдор полвонлари қатори, Россия, Доғистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Озарбайжон, Беларусь давлатларидан спортчилар қатнашди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда тегишли вазн тоифасида ғолиблар аниқланди. Уларга ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва пул мукофотлари топширилди.
[gallery-16140]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА