Нефть-газ тармоғида инновацион ҳамкорликка йўл очилмоқда
Маълумки, нефть-газ ва газ-кимё саноати жаҳон иқтисодиётида стратегик аҳамиятга эга. Ушбу соҳада замонавий технологияларни жорий этиш, рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш туфайли юқори қўшилган қиймат яратиш имкониятлари тобора ортиб бормоқда.
Хитой миллий нефть-газ корпорациясининг шўъба корхонаси - “Kunlun Digital Technology” компанияси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи мамлакатимизда нефть-газ ва кимё саноатида инновацион ёндашувларни ривожлантириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.
Ташриф доирасида делегация “Uzbekistan GTL” заводига ташриф буюриб, корхона фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда раҳбарият билан муҳим учрашувлар ўтказди. Учрашувлар давомида ишлаб чиқариш жараёнлари, замонавий технологиялар ва истиқболли ҳамкорлик йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди.
Мазкур ташриф натижалари келгусида икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, илғор рақамли ечимлар ва инновацион технологияларни жорий этишга кенг йўл очади.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА