ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўрдак – серҳаракат, сув ҳавзаларида ва яйловларда озиқланувчи парранда тури бўлиб, гўшти парҳезбоп ва мазалилиги билан ажралиб туради. Ўрдаклар тез катта бўлади ва гўшти харидоргир. Шу боис уни кўпайтириш кейинги пайтларда оммалашмоқда.
Янги Наманган туманидаги Шербулоқ маҳалласида ҳам закан-зовурлар атрофида ўрдакчилик хўжаликлари барпо этилган. Жумладан, Яҳёхон Аҳмадалиев ўз хонадони олдидан ўтган заканда 100 бош ўрдак жўжасини парваришламоқда. Бунинг учун сув йўли атрофини замонавий тўсиқлар билан ўраб, паррандага жой қилган. Унинг қўшниси Толиббой Билолов ҳам хонадони олдидан ўтган заканда ўрдак боқиш ҳаракатига киришган.
Хулласини айтганда, бугун Шербулоқда бу каби амалий ҳаракатлар кенг қулоч ёйди. Маҳалла фуқаролар йиғини еттилиги эса эзгу ташаббусни қўллаб-қувватламоқда.
[gallery-22776]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА