Мамлакатимизда ўтказилаётган, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Спорт, Олий таълим, фан ва инновациялар, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Божхона қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигидаги “Eco – Save Aral-2025” ҳамда “Инсон учун” шиори остида кенг кўламли халқаро хайрия ва экологик оммавий югуриш марафони Наманган вилоятида ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Давлатобод туманидаги “Янги Наманган шаҳарчаси” марказий кўчасида старт олган мазкур мусобақаларда вилоятдаги барча олий таълим муассасалари талабалари “Талаба-югур”, умумтаълим мактаблари ўқувчилари “Ўқувчи-югур”, ҳарбий хизматчилар, ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган кенг аҳоли қатламлари оммавий марафонда фаол қатнашди. 

Юқори савияда, байрамона руҳда кечган спорт ва хайрия тадбирида тўққиз мингдан зиёд спортсеварлар қамраб олинди. Оммавий марафон якунида, ғолиб ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом, қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Айниқса, ёшларнинг ўзига хос шижоати, ногиронлиги бўлган шахсларнинг юксак матонати, кексаларнинг ғайрати барчага куч, илҳом бағишлади. 

Бундай оммавий спорт тадбирлари аҳоли ўртасида жисмоний фаоллик ва экологик маданиятни оширишда, қолаверса, ижтимоий фаолликни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади. 

Маълумот ўрнида, югуриш мусобақалари баҳорда (март-май) ва кузда (октябрь-ноябрь) ўтказилади. Тадбирлар Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг расмий “Югур” (yugur.uz) электрон платформаси орқали уюштирилади ҳамда натижалар мазкур тизимда юритилади. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда оммавий югуриш марафонлари