Давлатимиз раҳбарининг ташрифи давомида Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларига вилоятлар ҳокимликлари бириктирилган эди. Қораўзак туманига Наманган вилояти ҳокимлиги бириктирилиб, ўтган йиллар мобайнида улар томонидан бир қатор иш ўринлари барпо этилиб, фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Шу муносабат билан Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги делегация Янги йил байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикасида бўлди.  

Вилоят ҳокими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов билан биргаликда Нукус шаҳрида Уйчи тумани тажрибаси асосида умумий қиймати 12 миллиард сўм бўлган кичик саноат зонаси ташкил этилишига бағишланган тадбирда иштирок этди. “Наманган-Нукус-Уйчи” масъулияти чекланган жамият томонидан замонавий технологиялар асосида темирчиликка ихтисослашган кичик саноат зонаси ташкил этилиб, унда қўшимча савдо марказларини қуриш кўзда тутилган. Меҳмонлар кичик саноат зонаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида  иштирок этди.  

Делегация аъзолари Қораўзак туманидаги маданият саройида бўлиб ўтган учрашувда Наманган вилоят ҳокими Ш.Абдураззоқов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов туман аҳолисини кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий қутлади. Шундан сўнг, кам таъминланган 50 нафар ишсиз фуқарога мотокултиватор, тикув машинаси, маиший буюмлар ҳамда кам таъминланган оилалардан 140 нафар болага янги йил совғалари топширилди.

Наманган вилояти вакиллари билан ҳамкорликда тумандаги сўлим масканлардан бирида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди. Унда сўзга чиққанлар  каттага ҳурмат, кичикка иззат кўрсатиш халқимизга хос фазилат эканлиги ва бу анъана авлоддан авлодга давом этиб, уч авлодни бирлаштирмоқда деб таъкидлади. Шунингдек, ҳаётимизда катта тажриба мактабини яратиб улгурган нуронийларнинг умр йўли, бой тажрибаси бугунги авлодга ўрнак бўлиши алоҳида қайд этилди.

Учрашув Наманган вилояти Маданият ходимларининг Янги йил байрамига бағишланган концерт дастури билан давом этди. Шундан сўнг, вилоят ҳокимлиги хомийлигида кам таъминланган, ёрдамга муҳтож 250 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Меҳмонлар тумандаги инвестиция лойиҳалари билан танишди. Наманган вилояти томонидан “Есим” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан йирик “Юксак саноат металл” масъулияти чекланган жамиятни қуриш режалаштирилиб, корхона ишга тушгандан сўнг 5,5 миллион AҚШ долларлик металлни қайта ишлаш қувватига эга бўлади. Шунингдек, “Nam motor servis” масъулияти чекланган жамият томонидан 14,5 миллион AҚШ долларлик Насос ва электр-двигателлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда “Бостер текстил” лойиҳаларини ишга тушириш ишлари бошланмоқда.

Меҳмонлар ушбу лойиҳалар билан танишиб, келгуси режаларни белгилаб олдилар. Ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши  натижасида туманда 300 тага яқин иш ўрни ташкил этилади.

Делегация туманнинг “Есим” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги барпо этилган “Янги Ўзбекистон” массивидаги ижтимоий соҳа  объектларидан 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти, 2-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, ходимлар ва болалар билан суҳбатлашди. Ушбу таълим муассасаларида яратилган имкониятлар билан яқиндан танишиб, болаларга вилоят ҳокимлиги совғалари топширилди. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасида даволанаётган болалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳам байрам совғалари берилди.

Шу куни делегация аъзолари туман ёшлари билан учрашди. Тадбирда меҳмонлар ёшларни юртимизга кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий қутлаб, фаол ёшларга вилоят ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган вилояти делегацияси Оролбўйида бўлди