Музработда ҳоким ўзгарди
Халқ депутатлари Музработ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими А.Исмоилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мазкур лавозимга Қурбонов Алишер Қурбоновични тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. Депутатлар номзодни бир овоздан қўллаб-қувватлади.

Сессияда Алишер Қурбонов Музработ тумани ҳокими этиб тайинланди.
А.Қурбонов олий маълумотли иқтисодчи-ташкилотчи ва юриспруденция мутахассиси. Тумандаги қатор корхоналарда ишлаган. Ички ишлар органларида хизмат қилган. Тайинловга қадар “Амирқулбобо КАА” фермер хўжалиги раҳбари сифатида самарали фаолият юритаётган эди.
Сессияда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов сўзга чиқди.


Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири