Мухторов Иброҳим Ғайбулла ўғлининг физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Lp[0,1] фазода қиймат қабул қилувчи кучсиз боғланган тасодифий миқдорлар учун лимит теоремалар ва уларнинг татбиқлари” мавзусида
Мухторов Иброҳим Ғайбулла ўғлининг 01.01.05 – “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика” ихтисослиги бўйича “Lp[0,1] фазода қиймат қабул қилувчи кучсиз боғланган тасодифий миқдорлар учун лимит теоремалар ва уларнинг татбиқлари” мавзусидаги физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси В.И.Романовский номидаги Математика институти ҳузуридаги DSc.05/2025.27.12.FM.11.01.M рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 14 июль куни соат 16:00 даги онлайн мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Университет кўчаси, 9-уй. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти.
Тел.: (99871) 207-91-40
e-mail: uzbmath@umail.uz