Муҳандислик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш, талаба-ёшларни муҳандислик йўналишидаги мусобақалар ва танловларда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан жорий йилнинг апрель ойи “Муҳандислик ойлиги” деб эълон қилинган.

“Муҳандислик ойлиги” доирасида “Энг яхши ғоя”, “Энг яхши лойиҳа”, “Энг яхши ихтиро” кўрик-танловларига старт берилган.

Мазкур ойлик тадбирлари давоми сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Тошкент архитектура-қурилиш университетига пресс-тур ташкил этилди. Тадбир давомида ОАВ вакиллари университетда муҳандислик йўналиши бўйича амалга оширилаётган ишлар, эришилган ютуқлар, талабалар томонидан бажарилган инновацион лойиҳалар ва уларнинг илмий-амалий ишланмалари билан яқиндан танишди.

Шунингдек, иштирокчилар университетнинг ишлаб чиқариш билан интеграциялашган дуал таълим дастурлари асосида олиб бораётган фаолияти, етакчи қурилиш компаниялари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқалари ҳақида ҳам батафсил маълумотга эга бўлди.

Пресс-тур доирасида талабаларнинг амалиёт ўташи учун ажратилган қурилиш объектларига ташриф уюштирилиб, у ерда бўлажак мутахассислар қандай реал лойиҳаларда иштирок этаётгани, касбий кўникмаларини ривожлантираётгани намойиш этилди. Ўз соҳасида муваффақиятга эришган, қурилиш соҳасида фаолият олиб бораётган битирувчи-талабалар билан ҳам очиқ мулоқот ташкил этилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, “Муҳандислик ойлиги” доирасида юртимиздаги 25 та техника йўналишидаги олий таълим ташкилотида сунъий интеллект, робототехника, дрон, киберхавфсизлик каби йўналишларда мукофот жамғармаси 100 миллион сўм бўлган “Олийгоҳ кубоги” танлови ўтказилди.  

Жорий йилнинг 15-17 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Келажак муҳандислари” халқаро фестивали ташкил этилди. Халқаро фестиваль доирасида 6 та йўналишда робототехника мусобақаси, 3Д моделлаштириш танлови, 3 та йўналишда авиация мусобақалари, саноат муаммоларига қаратилган ечимлар хакатони, 8 та мавзуда семинар-тренинглар, 7 та йўналишда мастер-класслар, шунингдек, “Art Engineering” ва муҳандислик соҳасига оид кўргазмалар ва турли интерактив дастурлар бўлиб ўтди.  

Мазкур танловлар, мусобақаларда 2000 нафарга яқин ёш - иштирокчи, 5000 нафарга яқин ёш - кузатувчи сифатида қамраб олинди.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Муҳандислик ойлиги”: Тошкент архитектура-қурилиш университетига пресс-тур ташкил этилди