ФОТОРЕПОРТАЖ

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш мақсадида  меҳнат ярмаркаси ўтказилди.  

Университетни бу йил 1 минг 990 нафар талаба битираётган бўлиб, кундузги таълим йўналишида 654 нафар битирувчининг қарийб 40 фоизи “дуал таълим” тизими асосида Навоий кон-металлургия комбинати корхоналарида меҳнат фаолиятини бошлаб юборган. Ярмарка қолган битирувчилар бандлигини таъминлашда айни муддао бўлди.

[gallery-22919]

— Биз мазкур олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик қилиб келамиз, - дейди “Навоий иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти масъул ходими Истам Сувонов. —  Корхонамиз негизида “Электр энергетика” кафедраси филиали ташкил этилгани малакали кадрлар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этяпти. Мазкур университетни битириб, корхонамизда тажриба тўплаган 100 нафардан ортиқ ёш муҳандис кадрлар бугунги кунда халқаро компанияларда турли лавозимларда самарали фаолият юритаётганини алоҳида таъкидлаш керак.  Бу факт, албатта, университет нуфузини билдиради. Умуман, мазкур олий таълим муассасасида муҳандис кадрлар етиштириш тизими юқори даражада йўлга қўйилган.  

Меҳнат ярмаркаси доирасида талабалар ва олимларнинг ихтиролари ҳамда илмий-тадқиқот ишланмалари кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди. Илмий тўгараклар негизида ихтирочи ёшлар томонидан яратилган техник моделлар тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар ва иш берувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Кўргазма ёшларимизнинг муҳандислик соҳаларидаги билим ва тажрибаларини чуқур ифодалаб, илмий изланишлар амалиёт билан чамбарчас боғланганини кўрсатди.

Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳандис кадрларга меҳнат бозорида талаб катта