Бугун юртимизда ёшлар учун кенг имкониятлар яратилган десак, асло, муболаға бўлмайди. Улар ушбу имкониятлардан фойдаланиб, ҳатто, муддатидан олдин талаба бўлишлари мумкин. Бу иқтидорли ёшлар учун ноёб имконият бўлиб, уларнинг келажакда кўплаб муваффақиятларга эришишига, келажакда етук кадрлар бўлиб етишишига хизмат қилади.

Ана шундай имкониятлардан фойдаланиб, ўз иқтидорларини намойиш қилаётган, ёш бўлишига қарамай муддатидан олдин талабалик бахтига муяссар бўлаётган, қолаверса, дунёнинг энг машҳур университетларига талабаликка тавсия этилаётган ёшлар сони кундан кунга ортиб бораётгани, қувонарлидир.

Мирзо Улуғбек туманидаги 18-мактабнинг 10 “Г“ синф ўқувчиси Журъат Нортожиев ҳам ана шу ёшларнинг бири. У халқаро Scholastic Assessment Test (SAT) ва International English Language Testing System (IELTS) сертификатларидан юқори натижага эришди. Яъни SAT имтиҳонидан 1420, математика қисмидан эса энг юқори 800 балл ва IELTSдан С1 даражага эга бўлиб, муддатидан олдин Янги Ўзбекистон университетига талабаликка тавсия этилди. Бундан ташқари дунёнинг энг топ университетларига грант асосида ўқиш имкониятини қўлга киритди.

Маълумот учун, халқаро SАТ, International Baccalaureate Diploma ёки International AS & A Levels сертификатларининг математика қисми баллари мамлакатимиздаги етакчи давлат олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланган Янги Ўзбекистон университети саралаш имтиҳони натижаларига тенглаштирилган бўлиб, ушбу сертификатларнинг математика қисмидан тегишли кўрсаткичга эга абитуриентлар муддатидан олдин тўлов-контракт ёки давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилади.

– Юртимизда биз, ёшларнинг таълим олишимиз учун барча шарт-шароитлар етарли. Ана шу имкониятлардан фойдаланаётган ёшлардан бири сифатида устозларимдан, ота-онам, дуогўйларим: бобом-бувимдан миннатдорман. Бакалавриат даражасини олишни режалаштирганман. Ivy League университетларига кириб, билимларимни янада бойитишни, ривожланишни мақсад қилганман. Бу муваффақиятни нафақат, шахсий ютуқ, балки келажакда Ўзбекистонни ривожлантириш ва одамларнинг ҳаёт сифатини оширишга ўз ҳиссамни қўшиш имконияти деб ҳисоблайман. Шунингдек, технологиялар, стартап лойиҳалар ва жамоатчилик билан фаол мулоқот мен қизиққан соҳалардан биридир. Ҳозирда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида фойдаланувчиларга шахсий овқатланиш режалари, калория кузатуви ва мотивацион эслатмалар орқали ёрдам берадиган интерактив “BiteWise Telegram bot” устида ишлаяпман.

Кўриб турганингиздек, Журъатнинг орзулари бир олам, мақсадлари аниқ: дунёнинг кўзга кўринган таълим муассасаларида таҳсил олиб, юртимиз равнақига ҳисса қўшиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдек эзгу ишларга ўзининг стартап лойиҳалари орқали кўмаклашиш. Биз эса ёш қаҳрамонимизнинг барча орзу-мақсадларига эришишига тилакдошмиз.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муддатидан олдин талаба бўлиш бахти