Самарқанд шаҳрида 29-30 апрель кунлари “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Буюк аллома Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигига бағишланган конференцияда Миср, Туркия, Малайзия, Буюк Британия, Индонезия, БАА, Саудия Арабистони, Кувайт, Қатар, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби 26 давлатдан 70 дан зиёд муфтийлар, нуфузли исломшунос олимлар, мотуридийшунос тадқиқотчилар, давлат ва жамоат арбоблари, диний-маърифий соҳа вакиллари қатнашди.  

Халқаро анжуманнинг очилиш маросими Қуръон оятлари тиловати билан бошланди.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқаро конференция иштирокчиларига табригини Президент маслаҳатчиси Р.Давлетов ўқиб эшиттирди.

Табрикда қайд этилганидек, “Калом илмининг султони”, “Мусулмонлар эътиқодини тузатувчи” деган юксак эътирофларга сазовор бўлган Имом Мотуридий ўрта асрларда – ғоявий курашлар авж олган ўта мураккаб даврда ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини кенг очиб берадиган ноёб илмий-маърифий асарлар яратгани, турли зарарли оқимлар ва жаҳолатга қарши мардона кураш олиб боргани, ҳеч шубҳасиз, чинакам маънавий жасорат намунасидир.  

Буюк ватандошимиз асос солган мотуридийлик мактаби ва таълимоти эса эътиқод борасида асрлар давомида бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат тимсоли бўлиб келаётгани таҳсинга сазовордир.

Анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқ Тошбоев,  Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Миср Араб Республикаси Вақф ишлари вазири Шайх Усома Азҳарий, Мусулмон донишмандлари кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдуссалом, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ICESCO) бош директори ўринбосари Абдулилоҳ Бенараф ва бошқалар Имом Мотуридийнинг илмий мероси, мотуридийлик таълимотининг моҳияти, бугунги кундаги аҳамияти юзасидан ўз фикрларини билдирдилар. Алломанинг аҳли сунна вал жамоа эътиқодига асосланган таълимоти бузғунчи ғояларга илмий асосланган раддияларни беришда ўта аҳамиятли ҳисобланиб, мусулмонлар ўртасида бирлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашда муҳим ўрин эгаллаши таъкидланди.

Миср Араб Республикаси вақф ишлари вазири Шайх Усома Азҳарий Имом Мотуридий минг йиллар олдин муқаддас ислом дини ва унинг каломи бўлган Қуръони каримни нотўғри талқин қилувчи оқимларга қарши туриб, динимизнинг асл моҳиятини очиб бергани, шу билан бирга кўплаб шогирдлар тайёрлаганини эътироф этди. Аллома ғоялари ва қарашлари бугунги кунда ҳам долзарб эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, сўзга чиққанлар мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жамиятда диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш, буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш бўйича пухта ўйланган изчил ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида қайд этди.  

[gallery-23100]

– Юртимизда ислом маърифатини тарқатиш, ўтмиш аждодларнинг бой маънавий меросини янада чуқур ўрганиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш – олиб борилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан саналади, – дейди Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Жамолиддин Каримов. – Бу ҳақда гапирганда сўнгги йилларда мамлакатимизда Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси,  Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот марказларининг ташкил этилганини таъкидлаш лозим. Хусусан, 2020 йилда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилиб, “эътиқодни тузатувчи”, “инсонларни тўғри йўлга бошловчи” деган сифатлар берилган буюк аждодимизнинг илмий-маърифий фаолияти чуқур тадқиқ этилди, Ўзбекистонда мотуридийшунослик илмий мактаби шаклланди. Давлатимиз раҳбарининг яқинда қабул қилинган қарорига кўра, Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонланадиган жорий йилда марказимизнинг мақоми ва нуфузи оширилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида қайта ташкил этилгани бу борадаги ишлар эндиликда янада кенг кўламда давом этишидан далолатдир.

Анжуман ялпи мажлисида иштирокчилар томонидан Имом Мотуридийнинг илмий мероси, мотуридийлик таълимотининг моҳияти, бугунги кундаги аҳамияти каби муҳим масалалар муҳокама қилиниб, фикр-мулоҳазалар баён этилди.  

Шундан сўнг алломанинг илмий меросини ўрганиш ҳамда кенг тарғиб қилиш мақсадида конференция иши шуъбаларда давом этди.  

Хусусан, биринчи шуъба Имом Мотуридий ва унинг издошлари илмий меросининг ислом илмлари ривожидаги ўрнига бағишланиб, унда Имом Мотуридий, мотуридий алломалари ҳаёт йўли, Мовароуннаҳр калом илми мактаби ривожланиш тарихи ҳақида илмий музокаралар бўлиб ўтди.

Иккинчи шуъбада мотуридийлик таълимотида умуминсоний қадриятлар талқини муҳокама қилиниб, мазкур таълимотда илгари сурилган ғоялар, жумладан, бағрикенглик, мўътадиллик, бирдамлик ва маърифат ғояларининг шаклланиши кўриб чиқилди.  

“XXI асрда мотуридийлик таълимотининг аҳамияти” деб номланган учинчи шуъбада Имом Мотуридий илмий меросида акс этган мавзуларнинг бугунги кундаги долзарб муаммоларни ҳал қилишда муҳим платформа вазифасини ўтаётгани олимлар талқинида баён этилди.

– Ислом динимиз ривожига беқиёс ҳисса қўшган аллома Имом Мотуридий туғилиб ўсган заминда ўтказилаётган нуфузли анжуманда қатнашаётганимиздан бахтиёрмиз, – дейди Қирғиз Республикаси бош муфтийси Шайх Абдулазиз Зокиров. – Бу нафақат Ўзбекистон ёки Марказий Осиё халқлари учун, балки бутун мусулмон олами учун жуда муҳим тадбир ҳисобланади. Чунки инсон учун сув ва ҳаво қанчалик муҳим бўлса, бугун мусулмон оламига мотуридийлик шунчалик зарурдир. Сир эмас, бугун дунёнинг турли минтақаларида ислом динини нотўғри талқин қилаётган радикаллар, турли оқимлар кўпайиб кетган. Уларга қарши туриш, ақида илми моҳиятини тушунтириш учун ҳам мазкур таълимотни чуқурроқ ўрганишимиз, тарғиб этишимиз лозим. Мотуридийлик  орқали диний нуқтаи назардан мунозарали ҳар қандай масалага ечим топиш мумкин.

Анжуман якунида Имом Мотуридий илмий мероси ва мотуридийлик таълимотини ўрганишни янги босқичга олиб чиқиш бўйича нуфузли олимларнинг таклиф ва ташаббуслари асосида якуний декларация қабул қилинди.  

Якуний декларацияда бугунги кундаги долзарб масалаларга ечим топиш, хусусан, адашган оқимларга илмий раддиялар беришда мотуридийлик таълимотининг ўрни ва аҳамияти, мўътадиллиги иштирокчилар томонидан алоҳида эътироф этилди.  

Анжуман давомида мамлакатимиздаги илмий-маърифий марказлар томонидан тайёрланган китоблар кўргазмаси ташкил қилинди. Имом Мотуридий қаламига мансуб “Таъвилот ал-Қуръон”, “Китоб ат-тавҳид” асарларининг ўзбек тилидаги илмий-изоҳли академик таржималари хорижлик олим ва мутахассислар томонидан юқори баҳоланди.

Конференция иштирокчилари Самарқанд шаҳридаги диққатга сазовор жойлар, хусусан, Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилдилар.

Ғолиб ҲАСАНОВ, Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мотуридийлик таълимоти эзгуликка, маърифатга бошлайди