МКБАНК: Янги ҳаёт сифатини биргаликда яратамиз!
Замонавий шаҳарсозликда уй сотиб олиш юқори сифатли ҳаёт муҳитини танлаш демакдир. Шуни англаган ҳолда, МКБАНК ҳамда NRG-BI компаниялари ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми янги босқичга чиқди.
Ушбу шериклик натижаси ўлароқ, мижозлар учун инновацион молиявий маҳсулот — «Меҳрли ипотека» лойиҳаси тақдим этилди.
Одатда, хонадон харид қилиш жараёнида автотураргоҳ ва қўшимча омборхоналар масаласи иккинчи даражага ўтиб қолади. Бироқ айнан шу деталлар кундалик қулайликни белгилаб беради. «Меҳрли ипотека» эндиликда NRG-BI турар жой мажмуаларида шахсий автотураргоҳ ва махсус омборхоналарни имтиёзли шартларда расмийлаштириш имконини беради.
Молиявий юкларни енгиллаштирувчи ушбу ипотека тури билан яшаш муҳитингизни тўлиқ ва мукаммал ҳолатга келтиришингиз мумкин.
Батафсил маълумот ва шартлар билан танишиш учун 1285 қисқа рақамига мурожаат қилинг ёки mkbank.uz расмий сайтини кузатиб боринг.
Банк ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида