МКБАНК халқаро ҳисоб-китобларда янги босқичга чиқди
“Микрокредитбанк” АТБ халқаро молиявий ҳамкорликни изчил кенгайтирмоқда.
Хитойнинг энг йирик ва нуфузли банкларидан бири — Bank of China’да Хитой юанида (CNY) тўғридан тўғри корреспондентлик ҳисобварағи очилди. Мазкур янгилик банкнинг халқаро ҳисоб-китоблар тизимидаги имкониятларини янада кенгайтириб, мижозларга янги қулайликлар яратади.
Эндиликда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари Хитой билан ўзаро ҳисоб-китобларни:
-миллий валютада (CNY);
-тезкор ва ишончли тарзда;
-ортиқча воситачиларсиз;
-минимал харажатлар билан;
-замонавий банк инфратузилмаси орқали амалга ошириш имкониятига эга бўлдилар.
Ушбу имконият экспорт-импорт операцияларини соддалаштиради, валюта конвертацияси билан боғлиқ қўшимча харажатларни камайтиради ҳамда бизнес жараёнларини янада тез ва самарали ташкил этишга хизмат қилади.
Банк ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида