Мирободда 10 минг тупдан ортиқ гул кўчатлари экилди
Мустақиллигимизнинг 35 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида Миробод туманида ҳам "Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги" ҳамда "Долзарб қирқ кунлик" доирасида умумхалқ ҳашари юқори савияда давом этмоқда.
Ҳашарда туманнинг барча маҳаллаларидаги маҳалла раиси бошчилигида "еттилик" аъзолари, ёшлар ва нуронийлар, фаол хотин-қизлар ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этди.

Ҳашар давомида маҳаллалардаги ички кўчалар, пиёдалар йўлаклари, кўп қаватли уйлар атрофи, ижтимоий соҳа объектлари ва жамоат жойлари ободонлаштирилди. 20 километрдан ортиқ ариқ ва зовурлар чиқиндилардан тозаланди.

Шу билан бирга, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва экологик маданиятни юксалтириш мақсадида 10 мингдан зиёд гул ва райҳон кўчатлари экилди. Муқаддас қадамжолар ва қабристонлар ободонлаштирилди.
ЎзА