Пойтахтимизда Ўзбекистон халқ артисти, буюк балетмейстер ва моҳир педагог, “Баҳор” ансамбли асосчиси Мукаррама Турғунбоева таваллудининг 110 йиллигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Маданият ва туризм вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков, “Баҳор” давлат рақс ансамбли директори Гулнора Мусаева, Ўзбекистон халқ артисти Зиёда Мадраҳимова ва бошқалар миллий рақсга эътиборни кучайтириш маданий-маърифий ислоҳотларда ўзига хос ўрин эгаллашини таъкидлади.

31 май – ўзбек миллий рақс санъатининг дарғаси, “Баҳор” давлат рақс ансамбли асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Мукаррама Турғунбоева таваллуд топган кун.

Санъаткорнинг ўз атрофида моҳир балетмейстерлар, хореографлар, ҳофизлар, бастакорларни жамлай олгани миллий рақс санъатимиз ривожида алоҳида ўрин эгаллади.

Мукаррама Турғунбоева ўзбек хореографиясининг олтин фондидан ўрин олган “Тановар”, “Катта ўйин”, “Пилла”, “Пахта” каби кўплаб миллий рақсларнинг муаллифи ва ижрочисидир.

Мукаррама опа асос солган “Баҳор” ансамбли ўзбек миллий рақслари билан дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлиб, миллий рақс санъатимизни фаол тарғиб этган.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Баҳор” давлат рақс ансамблининг қайта тиклангани маданий ҳаётимизда улкан воқелик бўлди. Қайта ташкил этилганига қисқа фурсат бўлсада, ансамбль янги Ўзбекистоннинг янги “Баҳор” ансамбли сифатида Тожикистон, Озарбайжон, Туркия, Франция, Россия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Италия каби давлатларда ўзбек рақс санъатини намойиш этди.

– Мукаррама Турғунбоеванинг санъати, ижоди бошқа рақс жамоалари учун ҳам ўзига хос мактаб бўлган, – деди Тожикистон давлат “Лола” ансамбли директори Кенжа Ибрагимов. – Бу рақслар азалий илдизларга, анъаналарига таянгани, миллий руҳи билан қадрлидир.

Халқаро конференцияда кўплаб хорижий давлатларнинг балетмейстерлари, раққослари, бадиий жамоа раҳбарлари ўзбек миллий санъати, Мукаррама Турғунбоева ижоди, миллий рақс санъатимиз бўйича жаҳонда кечаётган тенденциялар юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Конференция доирасида ижодий мулоқотлар, концертлар, хотира тадбирлари ўтказилиши кўзда тутилган.

Назокат Усмонова,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий рақс санъатимиз дарғаси