Менинг овозим жуда муҳим!
Бугун эрта тонгдан мамлакатимиздаги барча сайлов участкалари юртдошларимиз билан гавжум. Сайловчилар ўзлари муносиб, деб топган номзодга овоз бермоқда.
Бу муҳим сиёсий жараёнда сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга ҳар бир фуқаронинг овози жуда муҳим.
Шайхонтоҳур туманидаги 358-сайлов участкасида давлат мадҳияси билан бошланган овоз бериш жараёни кўтаринки руҳда ўтмоқда.

- Сайлов участкамизда 1 минг 487 нафар фуқаро сайловчи сифатида рўйхатга олинган. Улардан 9 нафари муддатидан олдин овоз берди, 14 нафари илк марта сайлов жараёнларида иштирок этмоқда, - дейди Сайлов участкаси комиссияси раиси Райҳона Кулунчакова.

- Шу йил 18 ёшга тўлдим. Бугун ўз келажагим учун муҳим, деб ҳисоблаган номзодимга овоз бердим. Мен каби ёшларнинг, ҳар бир фуқаронинг овози юртимиз равнақи, келажак ҳаётини белгилашда муҳим аҳамият касб этади, - дейди сайлов жараёнларида илк бор иштирок этаётган Нуриддин Отажонов.
Сайлов жараёнларини халқаро экспертлар, кузатувчилар, номзодларнинг ишончли вакиллари кузатиб бормоқда.
Сайлов жараёнлари давом этмоқда.
Файзулло Яҳёев, ЎзА