Мехико шаҳрида ёнилғи ташувчи танкер портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 21 нафарга етди, дея хабар берди маҳаллий ҳукуматга таяниб, "Arab News".
Салкам 50 000 литр ёнилғи олиб кетаётган юк машинаси шарқий Истапалапа ҳудудидан ўтаётганда ағдарилиб, портлаб кетган. айни пайт йигирма етти киши шифохонада даволанмоқда.

Тўқнашувда ёнилғи идиши ёрилиб, бензин сизиб чиққан ва чақмоқ ҳосил қилган.
Терговчилар таъкидлашича, ҳалокатга ҳаддан ташқари юқори тезлик сабаб бўлган.
Шаҳар мэри Клара Бругада маъмурият келажакдаги фожиаларнинг олдини олиш учун 9,2 миллион аҳолига мўлжалланган метрополда ёнилғи танкерлари ҳаракати тартибга солинишини айтди.
М.Пирматова, ЎзА