Термизда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Сурхондарё вилоят суди ҳамкорлигида фуқаролик ишлари бўйича судларда меҳнат низоларини ҳал этишда юзага келаётган муаммолар, уларнинг ечимлари ва ҳуқуқий оқибатлари мавзуига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда Олий суд ва вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судьялари, воҳадаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг кадрлар масалалари бўйича мутасаддилари, касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этди. 

Семинарда вилоят суди раиси ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Баҳодир Жумаев, Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Нурали Раҳмонов, вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судьяси Шерали Тоғоев ва бошқалар меҳнат муносабатлари ҳамда унга риоя этиш, фуқароларнинг бузилган меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялаш юзасидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.  

Ўтган йил вилоятда судларга манфаатдор идоралар киритган даъво аризалари таҳлил қилиниб, фуқароларнинг бузилган меҳнат муносабатларини тиклаш бўйича мурожаат қилиш тартиблари, судгача Медиация тўғрисидаги қонун талабларидан кенг фойдаланиш, корхона ва ташкилотларга ходимнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тақдимномалар чиқариш тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Ходим ҳуқуқлари ўз вақтида тикланмаган ҳолларда судларга шахс манфаатида даъво аризаси бериш, мазкур ҳаракатлар кўпчилик бюджет ташкилотларининг тўланиши лозим бўлган ортиқча харажатларидан сақлаб қолиши тушунтирилди. 

Юзага келаётган меҳнат низолари дастлаб ходим ишлаган ёки ишлаётган корхона, муассаса ва ташкилотнинг касаба уюшмасида ёхуд меҳнат низолари бўйича комиссияларида кўриб чиқилиб, унинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чораларини кўриш, судгача бўлган босқичда низоларга тарафлар ўртасида келишув ва Медиация тартиб-тамойиллари асосида ечим топиш ҳамда ходимнинг ҳуқуқларини тиклаш, шунингдек, уларнинг меҳнат қонунчилигида белгиланган ва қонун билан кафолатланган ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан фикр алмашди.

Тадбирда меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари, қонунларда, интизом тўғрисидаги устав ёки низомларда назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўллашга йўл қўймаслик, ходим ўз меҳнат мажбуриятини бузган ҳолларда интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилиши ёки меҳнат қонунчилиги ҳамда бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чораларининг қўлланилиши ҳақида тушунча берилди.

Қизиқарли баҳс-мунозаралар асосида ўтган семинарда прокуратура органларининг фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида олиб бораётган ишлари, касаба уюшмалари, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси давлат инспекторларининг интизомий жазо чораларини қўллаш юзасидан кўраётган чора-тадбирлари тўғрисидаги маърузалари ҳам тингланди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат низоларини ҳал этишда мавжуд муаммоларга бағишланди